Мен Фарғона давлат университетини тамомлаганимдан сўнг бироз муддат Камолот ЁИҲ Фарғона вилоят Кенгаш қошидаги «Ёш оила» маркази раҳбари бўлиб иш юритдим.
Сўнгра Риштон ХТБга қарашли 39-мактабда ўқитувчи бўлиб ишладим.
Орадан 2 йил ўтиб Тошкент НТТга ишга ўтдим.Энди фаолиятимни ривожлантираётган пайтимда мени Президент девонидан чақиртиришди.Нуфузли шахслар томонидан Камолот ЁИҲ Марказий Кенгаш раислигига номзодим тавсия қилинаётганини айтишди.Камолот тизимини билсамда лекин у ердаги миллиардлаб маблағ айланишини билмасдим. У пайтда 24-25 ёшли қизча эдим.
Ташкилотчи ва ташаббускор бўлсамда, ҳисоб-китоб масаласида тжрибасизлигимни билардим.Хато қилишни, менга ишонганларнинг ишончини суиистеъмол қилишни истамасдим .Шунинг учун улардан «вакант» кўрсатаётган Камолот ЁИҲ Риштон туман Кенгашига раис бўлиб юборишларини, туманда бироз ишлаб тажриба орттириб сўнгра яна қайтишимни айтдим.
Мендан «Аниқ қайтиб келасизми?»-деб сўрашди.Мен эса қайтиб келишга ваъда бердим.Орадан бироз вақт ўтиб 2010 йил Камолот ЁИҲ Риштон туман Кенгашига раис бўлиб келдим.
2011 йил.Зилзила. Бўлиб ўтган қаттиқ зилзиладан кейин жуда кўп бинолар талофат кўрди.Деворлар ағнади.Мен Риштон ёшларига зилзиладан талофат кўрган оилаларга кўмаклашиш учун мурожаат билан чиқдим.Бир кунда Риштон маркази қўлига кетмон ва белкурак кўтарган 3 мингга яқин йигит –қизларга тўлди.
Бундан хабар топган Президент Бош вазирни Риштонга юборди.
Бош вазир эса бутун камолотчиларни, Президент девони ва Камолот ЁИҲ Марказий Кенгаш ишчи-ҳодимларини ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги ва барча 19 та туман-шаҳар ҳокимларини Риштонга чақирди.Ҳар бири ёшлардан тузилган ишчи гуруҳи билан келди. Ўшанда Риштон боғи олдига йиғилган туман-шаҳар ҳокимларидан бири менга кулиб қараб «Биз ёрдам беради, деб йигитларни ишга олардик.Энди билдик, қизларни ишга олиш керак экан.Аслида қизларнинг фойдаси кўп тегар экан» деганди.
Бутун Республикадан йиғилган 10 мингга яқин камолотчилар Риштон туманиниг ҳар бир кўчасига кириб бориб тонналаб тупроқларни тозаларди.Айримлари кўмакчиси ёш ёки йўқ бўлган оилаларда бузилган тандирлар-ўчоқларни тузатиб таъмирлаб берарди.
Қаттиқ зилзиладан тушкунликка тушган халқ олдига ёшлар кириб бориб ёрдамлашарди. Халқнинг дуосини олишарди.
Ўша кунни эсласам, ўша пайтда Президент Ислом Каримов ҳам, шунингдек, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳам шу қадар бағрикенг инсон бўлган эканки, менга ишонишиб «бу ёш қизча шунча йигит-қизларни кетмон-курак билан йиғиб олибди.Бирорта жанжал чиқмасмикан.Ёшларни тарқатинглар» демаган эди, аксинча мақсадимни амалга ошириш учун қўллаб-қувватлашган эди.Мен ҳам ўз ўрнида ишончни оқлаган эдим.
Камолот раҳбари сифатида ҳам ҳар бир мактаб, ДМТТ ва ташкилотларга бориб ёшларни ҳаёти билан танишар эканман, ҳалиям ёдимда, ёшлардан, раҳбарлардан давлат сиёсати ҳақида билимларини текширардим, йиғилишлар ташкиллардим.
Кейинчалик ЎзХДП Риштон туман кенгашига раис бўлиб ишга ўтдим.
2012 йил. ЎзХДП Марказий Кенгашдан тумандаги коммунал тўловларни ўрганиш бўйича топшириқ келди.Масалани доимий комиссия ва сессияда кўриш керак.
Топшириқ ўз вақтида келганди.Чунки, МФЙ раислари ёрдамида ҳар бир оилага туман газлаштириш бўлимининг берган ҳужжатларига имзо қўйдириб берган экан.Аҳоли ҳам ишлатмаган газ учун қарздорлик хужжатига норози бўлса ҳам гап қайтара олмай имзо қўйиб берган экан.2012 йил аҳоли газдан қарзни ундириш бўйича судга чақирилган.Бор мол-мулки тортилаётган пайт эди.Чунки бир оиладан газга қарзни тўламагани учун уйидан телевизорни олиб кетгани ҳақида партияга ариза келиб тушган эди.
Ўша пайтда туман ҳокими қанчалик қаршилик қилмасин, мен партия раиси сифатида бор ваколатимдан фойдаланиб хужжатларни тайёрладим ва ҳоким, яъни кенгаш раисига киритиб юбордим.Хужжатларнинг бир нусхасини ЎзХДП МК га ҳам юбордим.Туман ҳоким кенгаш раиси сифатида хужжатларга имзо қўйишга мажбур бўлди.
Депутатларим саволномани тузиб аҳолини масаласини ўрганишга киришиб кетди.
Ўша пайтдаги маълумотга асосан 12 миллиардлик газ қаерга кетгани аниқ эмас.Шунинг учун 12 миллиардлик қарзни ахолига сочиб юборилган.МФЙ раислари эса уйма-уй юриб ўша қарздорлик хужжатига ахолидан имзо қўйдириб чиққан.Имзони билмай, тушунмай қўйган аҳоли эса ишлатмаган гази учун миллионлаб нореал қарзга ботиб кетган экан.Тўловини тўлаттириш учун туман Газлаштириш бўлими аҳолини судга тортганди. Депутатларим ҳар бир қарздорнинг масаласини қонуний ўрганиб чиқди. Натижа шу бўлдики, уйидан гилами,телевизори олиб кетилиб иши судга тортилган аҳоли вакиллари аслида туман газлаштириш бўлимидан ўзлари расмийлаштирган ҳужжатда кўрсатилгандай миллионлаб қарздор эмас, балки реал ҳужжатда камида 80минг сўм ёки 200минг сўмлик хақдор бўлиб чиқишган эди.Депутатлар аниқлаштируви асосида йўқолган 12 миллиардлик газ масаласи ошкор бўлган эди.Иш сессияда кўтарилган эди. Депутатларим жуда катта куч билан аҳолини бўйнидан 12 миллиардлик қарзни олдириб ташлашга муваффақ бўлишди.Давлат бу қарздан воз кечди.Мутассадилар эса эса жазоланди.Риштон туманида катта ижтимоий муаммога сабаб бўладиган масала тинчлик билан ҳал қилинган эди.Доимий комиссиялар ва сессияларда кўплаб муаммоларни қонуний ечим топишига сабабчи бўлардим.
Шунда тушундимки, мансабдор шахслар ёки коррупционерлар бу давлат эмас экан.Давлат эса қонунни ҳурмат қилганни қадрлар экан.
Орадан қанча вақт ўтса ҳам қайси ташкилотда бўлса ҳам фақат қонуний ишладим.
Шавкат Мирзиёев Президентликка келгач у инсон томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар давлатни ва жамиятни ривожлантиришга имконият эканига умид берди.
Мен 2017 йил Президент қабулхонасига сиёсий партия очиш ниятим борлигини билдириб мурожаат этдим.Адлия вазирлиги мен билан боғланиб барча ҳуқуқий кўрсатмаларни берди. Ҳурсанд бўлиб 8 та ҳудуддан 70мингга яқин имзо йиғдим.Партия тузиш бўйича йиғилишларни ташкилладим.Чунки партия раҳбари бўлиб ишлаб катта коррупцион ишларни ҳам ҳал қила олганим учун партия тузишни танлагандимки мақсадим Президент ислоҳотларини ҳудудларда, соҳаларда ва барча қатламларда амалий ривожни ўрганиш ва амалга ошириш эди. Партия очилишига бир қадам қолганада “кейин нима бўлади?” деган савол мени тўхтатди.
Шу пайт мени Президентнинг тўлиқ сиёсатини билмаслигимни тушундим. Мен шунчаки партия тузишни эмас давлат учун фойда келтиришни, халқ фаровонлигига катта ҳисса қўшадиган партия тузишни мақсад қилганим боис Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларини ва давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини, ҳалқаро сиёсатни мукаммал ўрганишга ахд қилдим. 2016- йил 4 чорагидан ториб 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги даврида барча маълумотни йиғиб ўқидим.Конспект қилдим.
2021 йилга келиб менда «фақат ўзим бўлай» деган тушунча йўқлиги учун «халқнинг фарзандларига ҳам фойдаси тегсин»,деб конспектларимни китоб ҳолатига келтирдим.
2019 йил Фарғона вилоят ҳокими Шухрат Ғаниевга китоб нашр эттириш учун мурожаат қилганимда мени қўллаган эди.Аслида шу пайтгача нашрдан чиққан 3 та китобни ўз маблағимга нашр эттиргандим.Бу сафар Шухрат Ғаниевга ишондимки, У ҳам мен каби Президентимиз Шавкат Мирзиёевни ростакамига чиндан хурмат қиларди.Бунинг устига илгари ҳам иккита сиёсий асарим нашр этилиб анча эътирофга сазовор бўлганди.Шунингдек, туман,вилоят ва Республика даражасида ишлаб доим ўзим раҳбарлик қилган ташкилотни ривожлантирардим.Бундан эса Шухрат Ғаниев хабардор эди.
Шухрат Ғаниев 2020 йил Бош вазир ўринбосари бўлиб ишга ўтгач китоб нашр этилишини истамайдиганлар топилди. «Фарғона»нашриётига маблағ ўтса ҳам 4 ой мобайнида китоб нашр этилмади.Ҳаттоки муҳаррир иш бошламади.Мен юқори раҳбариятига чиқаётганимни билгач Фарғона вилоят ҳокимлиги «Фарғона» нашриётида бошқача, яъни орфографик, лексик ишлов берилган, ҳуддики китобда ҳатолик бордай кўрсатилиб Президент Администирацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот комуникациялар агентлигига юборилди.Қўлёзма ўрганилиб қўлёзмага нисбатан «Ушбу китоб мазмунида давлат, жамият ва халқ манфаатларга зид ҳолат мавжуд эмас» деб хулоса берилди. Китоб қўлёзмаси нашриётдан кетгани боис нашриёт қонун даражасида ишламагани боис ундаги қонун бузилишларни ҳам кўрсатиб ўтган эди. Бу хулосани ҳокимият худдики менинг китобим юзасида берилган деб кўрсатишга, оммани манипуляция қилишга уринишса ҳам барибир қонун ўз сўзини айтди.Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан мендан олиб ўзлари билан ҳамкорлик қилган нашриётда нашр этилган китоб судда ноқонуний нашр этилгани аниқ бўлди.Китобдаги айрим маълумотлар қалбакилаштирилгани боис хокимият қонуний нашр эттиришни ҳам истамаган экан.Чунки жавобгарликни зимммасига олишни исташмаган бўлиб чиқди.
Менга Бош Прокуратура вакили айтган фикр жуда ёқди. У “ҳар ким фикр тиши мумкин,танқид қилиши мумкин.Улар фикрини суд орқали исботлаб беришмаса ҳаммаси шунчаки тухмат ҳисобланади.тСизни танқид қилаётган танқидчилар қандай мансабда ўтирса ҳам уларнинг фикри оддий шахс фикридир, суд қарори эмас.Асослантирилмаган фикрлар ҳам тухмат ҳисобланади ва бунинг учун жавобгарлик бор”,-деган эди.
Мендаги китобнинг ДХХ билан бирга тайёрлаган мукаммал вариантини вилоят ҳокимлиги олгандан сўнг ҳокимиятга ишониб китоб варианти асраб қўймаган эдим. Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан ноқонуний нашр эттирилган китобимни қисман тиклаб кучимиз етганча тозалаб «Президент Шавкат Мирзиёев-янги Ўзбекистон меъмори» дега ном остида нашр этирдим ва бир мақсадимни амалга оширдим.
Президент вакили нафақат бу номга, балки Президент суратини китоб муқовасига қўйишимгаям рухсат берди.Лекин бу китоб ўзим мехр билан қайта-қайта ишлаб мукаммал холга келтирган китобим эмаслигига, Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан ноқонуний нашр эттирилган китобимни қисман тикланган китоб бўлгани боис Президент суратини китоб муқовасига қўя олмадим.
Китобни нашр эттиришимга қарши бўлганлар мени айблаш учун Президентимизга қанчалик нотўғри маълумотларни йўллагандилар.Лекин Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг зукколиги ва давлат бошқаруви ҳамда сиёсатдаги юксак тажрибаси боис бу ишларда менинг айбим йўқлигини, ниятим яхши бўлганини,лекин айрим мансабдорлар томонидан мени синдириш учун қилинган тузоқлигини тушунишган экан. Бундай тузоқлар ва фитналар нафақат сиёсат оламига кириб келаётган ҳар бир ёш кадрларга нисбатан, балки оддий хаётда ҳам бўлиши мумкинлиги учун бундай ишларга эътибор беришмади ҳам.
Шунинг учун менга бўлган ишончлари туфайли 2026 йилдаги мурожаатимни эътиборга олиб Ўзбекистон Республикасида барча ҳудудлар ва соҳаларда давлат дастурларини ва давлат сиёсатини ҳамда Президент ислоҳотларини амалга оширилиши ва ижросини ўрганишга ихтисослаштирилган MyCountry.uz сайтимга лицензия берилди.Низомни ҳам Адлия вазирлиги кўриб берди.Ҳозир ҳар бир лойиҳани амалга оширишда Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура маслаҳати асосида амалга оширмоқдаман.
Айни дамда таълим тизимини ўрганяпман.Менда давлат сиёсати тўғрисида ўқувлар ташкиллаш имкониятим борлиги учун раҳбарларнинг таклифи асосида ҳам ўқувлар ташкиллаш ишлари кетяпти.
Лекин ўрганиш жараёнида таълимни маишатли ҳаётига маблағ етказиб берувчи манба сифатида қаровчи, ўзини давлат сиёсатидан, қонундан устун қўйган айрим амалдорларнинг бу харакатлари юзасидан далилларга таянган ҳолда Президент ва вазир номига ариза кирита бошладим. Агар аризалар қонуний ўрганилмай Президентга ҳам нотўғри маълумотлар юборилган тақдирда, Бош Прокуратура қонунда белгиланган муддат ичида мурожаат йўлласам, масалани қонун доирасида ўрганиб беришини билдирди.
Аллоҳим марҳамати билан доим давлатимиз ва Президентимизнинг ҳимоясини ҳис қилиб яшадим.Менга фитна қиладиган, ишимга тўсиқ қўядиганлар ҳар бир соҳада учради,лекин Аллоҳ улардан юз карра қудратли бўлган инсонларни менга дўст қилиб учратарди.Бора-бора бунда фитна қилувчиларни оддий қабул қилишга ўргандим.
Ҳозирги соҳадаги асл мақсадим ҳам барча соҳаларда ва барча ҳудудларда давлат дастурларини, давлат сиёсатини ва Президент ислоҳотларини амалга оширилишини, ижросини ўрганиш бўлиб менга асосан қарши чиқадиганлар, катта эхтимол билан, коррупцияга боғланиб қолган шахслардир!
Айни дамда Тошкентда нуфузли бир университетда юриспруденция йўналишида таҳсил олиб давлат бошқаруви ва қонунчилик борасида олаётган билимимни иш жараёнида мустаҳкамламоқдаман.
Аллоҳга шукур, ниятим тўғри, ҳаракатларим қонун асосида давом этмоқда! Қонун устуворлигини ва давлат манфаатини устун қўйиш фаолиятимнинг асосий мезонидир!
Турдиева Азиза